Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатаси Спикери халқаро конференцияда иштирок этди

2020 йилнинг 26 ноябрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Қозоғистонда парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланишида Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг роли” мавзуида видеоалоқа шаклида халқаро конференция ташкил этилди.

Анжуманда Қозоғистон парламенти аъзолари, Европа, Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари, халқаро ташкилотлар ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур анжуманда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, турли соҳаларда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар, парламент ҳаётидаги янгиликлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари раҳбарлари ўртасидаги илиқ ва дўстона муносабатлар парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида замин яратаётганлигига урғу берилди.

Икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги муносабатлар ҳам сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, бунда икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг фаолияти алоҳида ўрин тутаётгани таъкидланди.

Конференция иштирокчилари парламентлар ўртасидаги алоқалар самарадорлигини янада ошириш, ўзаро муносабатларни ривожлантиришда айнан парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар.   

               

 


Кўришлар сони: 656


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими