Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги парламентлараро дўстлик гуруҳининг онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари дўстлик гуруҳи раҳбари Алишер Қодиров эронлик ҳамкасбларини бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни билан таништирди, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳамда Қонунчилик палатаси фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси депутати, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Ғуломризо Нурий Қизилча ушбу мулоқотни ташкил қилишда ёрдам берган икки давлат элчиларига минатдорлик билдириб, Ўзбекистон-Эрон парламентлараро ҳамкорлигининг йўлга қўйилиши ўзаро алоқаларда эришилган келишувларни амалга оширишда парламент назорати имкониятларидан самарали фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга бўлажагини қайд этди.


Таъкидланганидек, иқтисодий-ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришдан икки давлат ҳам бирдек манфаатдор ва бунинг учун ҳали фойдаланилмаган кенг имкониятлар мавжуд.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда Эрон сармояси иштирокида ташкил этилган 272 та корхона фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилнинг январь-август ойлари якунига кўра, икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 158 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Учрашувда томонлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва бунда парламентларнинг ролини ошириш юзасидан аниқ таклифларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 524


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими