Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламент дипломатияси: фаол ҳамкорлик муштарак мақсадларга хизмат қилади

Бугун Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати туфайли нафақат қўшни давлатлар, балки узоқ ва яқиндаги хорижий мамлакатлар билан алоқалар мустаҳкамланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилмоқда. Чет эл мамлакатлари билан ҳамкорлик хусусида сўз борганда албатта, ҳозирда катта аҳамият қаратилаётган парламент дипломатиясининг ўрнини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Айни пайтда парламент қуйи палатаси даражасида ва умуман Олий Мажлис даражасида хорижий мамлакатлар парламентлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларнинг тузилиб, улар ўртасида нафақат парламент, балки турли йўналишларда   доимий мулоқотлар йўлга қўйилмоқда.      

2020 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳининг Озарбайжон парламенти аъзолари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахром Ашрафхонов ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев иштирок этдилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги муносабатлар янада мустаҳкамланиб бораётгани, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда парламентларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик туфайли эришилган натижалар тўхталниб, парламентлараро мулоқотларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонлар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб боришлари, савдо-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳалараги ҳамкорликни кучайтириш масалалари иштирокчилар эътибор марказида бўлди.

Томонлар кенг кўламли масалалар бўйича ўзаро манфаатли парламентлараро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек, мулоқотлар чоғида бутун дунёни таҳликага солиб келаётган коронавирус пандемияси, унинг жаҳон мамлакатлари бўйлаб тарқалиши миқёси, мазкур касаликка қарши кураш масалалари ҳам икки мамлакат парламенти вакиллари эътиборида бўлди. Ушбу гобал таҳдидга қарши Ўзбекистон ва Озарбайжонда кўрилаётган чоралар хусусида фикр алмашилди.

Шу маънода пандемиянинг икки давлат савдо-иқтисодий алоқаларига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида ҳамкорликда иш олиб бориш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Онлайн мулоқотлар якунида қонун ижодкорлиги соҳасидаги истиқболли жиҳатларни ўрганиш борасида ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

 


Кўришлар сони: 858


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими