Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламент дипломатияси: Ўзбекистон ва Тожикистон депутатлари ўртасида ҳамкорлик янада кучаяди

2020 йил 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги Тожикистон Республикасининг Мажлиси намоёндагон Мажлиси Оли билан ҳамкорлик бўйича парламенлараро гуруҳнинг Тожикистон парламентининг раис ўринбосари Мансури Дилрабо Сайдулло бошчилигидаги депутатлар билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содик Имоми ҳам иштирок этди.

Онлайн учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалар алоҳида таъкидланиб, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш масалалари мулоқот иштирокчилари диққат марказида бўлди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган кўплаб масалалар бўйича парламентлараро шерикликни ривожлантиришни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди. Боиси айнан парламентлар ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун халқаро шартномаларни ратификация қилишда муҳим рол ўйнайди.

Мулоқотлар чоғида коронавируснинг дунёга тарқалиши кўлами ҳақида хавотирлар билдирилди. Томонлар ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Тожикистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар бердилар. Коронавирусга қарши курашда хусусан, пандемиянинг салбий оқибатларини олдини олишда парламент вакилларининг роли алоҳида экани таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, пандемиянинг икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларга салбий таъсирининг олдини олиш учун икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Томонлар халқаро ташкилотларда ҳар икки давлатнинг ташаббусларини янада қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги муносабатлар ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга келишиб олинди.


Кўришлар сони: 754


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими