Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлар спикерларининг 5-жаҳон конференциясида иштирок этди

2020 йилнинг 19–20 август кунлари Вена шаҳрида (Aвстрия) халқаро парламент ҳаётига оид муҳим тадбир – дунё парламентлари спикерларининг Бешинчи конференцияси бўлиб ўтди. Спикерларнинг бутунжаҳон конференциялари ҳар беш йилда бир марта ўтказилади ҳамда энг юқори даражадаги парламент мулоқоти ва ўзаро ҳамкорлик учун дунё миқёсидаги ноёб форум ҳисобланади.

Ушбу нуфузли тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси номидан Спикер Нурдинжон Исмоилов иштирок этди.

Ўзбекистон парламенти раҳбариятининг мазкур Форумдаги иштироки мамлакатимизга самарали парламент бошқаруви орқали инсонлар ва сайёрамиз тинчлиги ҳамда барқарор ривожланишини таъминлаш масалалари бўйича бошқа давлатлар парламентлари аъзолари билан фикр алмашиш, ҳозирги кунда дунё мамлакатлари халқлари олдида турган долзарб муаммоларни ҳал этиш йўллари юзасидан парламент тавсияларини ишлаб чиқиш имкониятини беради.


Аввалроқ Ўзбекистон парламенти томонидан Форумнинг ташкилий қўмитасига мамлакатда парламентаризмнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини очиб берувчи материаллар, мамлакатимиз фуқароларини ташвишга солаётган долзарб масалалар рўйхати жумладан, Ўзбекистонда коронавирус эпидемиясининг салбий оқибатларини бартараф этиш амалиёти тўғрисидаги ахборот тақдим этилган эди.

Миллий парламент томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлат органларининг мамлакатимизни CОVID-19 авж олиши натижасида юз бериши мумкин бўлган янада салбий оқибатларидан ҳимоя қила олган тезкор, кенг кўламли ҳаракатлари юқори баҳоланди. Ўзбекистонда фуқароларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий фаоллигини, бизнесни ҳамда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикерининг конференцияда тақдим этиладиган, аввалдан видеотасвирга олинган ва Интернет тармоғида жойлаштирилган 
(https://www.youtube.com/watchv=qzmVbZ2Zj1A&list=PLLwJpE_EfvM6EnuPFiab8nZ7TdmD39rG&index=52) нутқи билан нафақат тармоқ фойдаланувчилари, балки ялпи мажлис қатнашчилари ҳам танишиш имкониятига эга бўлди.

Ўтказилган Бешинчи конференция якунларига кўра инсонлар ва сайёрамизга тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлайдиган янада самарали кўп томонлама ҳамкорлик учун Парламент пешқадамлиги тўғрисидаги декларация қабул қилинди.


Кўришлар сони: 905


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими