Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Туркия парламенти Спикери М. Шентоп билан телефон орқали мулоқот

2020 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Туркия парламенти Спикери Мустафо Шентоп билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Парламентлар раҳбарлари бир-бирларини яқинда ўтган дунё мусулмонларининг умумий байрами – Қурбон ҳайит билан самимий муборакбод этдилар. Мулоқот чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Туркия парламенти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди. Туркия парламенти Спикерига Олий Мажлиснинг Туркия парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг янги таркиби ва Ўзбекистон парламенти фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

М. Шентоп бугунги мураккаб кунларда Ўзбекистон бутун халқаро ҳамжамият каби инсоният бошига келган жиддий синов – коронавирус пандемиясини бошидан ўтказаётани ва республика раҳбарияти томонидан ўз вақтида олиб борилаётган оқилона сиёсат ҳамда эпидемияга қарши кўрилаётан самарали чоралар туфайли мамлакатда пандемия оқибатларини юмшатишнинг уддасидан чиқилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга Шентоп Туркия томони дўст Ўзбекистон халқини бундан буён ҳам пандемияга қарши курашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Суҳбат якунида томонлар бўлиб ўтган мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганларини ифодалаб, келажакда ўзаро фойдали ва конструктив ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.


Кўришлар сони: 829


Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими