Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Италия: Икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланади

Ўзбекистон — Италия:  Икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланади Ўзбекистон — Италия:  Икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Парламентлараро дўстлик гуруҳининг парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги Италия парламенти билан “Италия — Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси Симоне Сурианонинг иштирокида биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикасининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов иштирок этди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон — Италия муносабатлари ўзаро ва кўптомонлама ҳамкорликда сезиларли ютуқларга эришди. Парламентлар, вазирликлар ва идоралар, ишбилармон ва илмий-академик доиралар, шунингдек, минтақалар ўртасидаги юқори даражадаги ва нуфузли алоқалар сезиларли даражада жонланди ва доимий тус олди.

Онлайн учрашувда дунёда коронавирус тарқалишининг кўлами ҳақида ташвишланарли ҳолат кузатилаётгани билдирилди. Томонлар бир-бирларига ушбу глобал таҳдидга қарши курашиш учун Ўзбекистон ва Италияда кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот беришди. Пандемиянинг салбий оқибатларининг олдини олишга қаратилган коронавирусга қарши курашда парламент аъзоларининг алоҳида ўрни таъкидланди.


Учрашувда, шунингдек, давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликда эришилган натижалар, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида томонларнинг ўзаро ёрдамини таъминлаш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш масалалари алоҳида таъкидланди.

Томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг кўламли масалалар бўйича парламентлараро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Чунки улар барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш учун халқаро шартномаларни муддатидан олдин ратификация қилишда муҳим роль ўйнайди.

Онлайн учрашув натижасида томонлар Ўзбекистон — Италия парламентлараро ҳамкорлигини бир қатор йўналишларда янада ривожлантириш мумкин, деган якдил фикрга келишди. Доимий равишда парламент делегациялари алмашинувини фаоллаштириш (эпидемиологик вазият тугаганидан сўнг), қонун ҳужжатлари, ахборот ва таҳлилий материаллар алмашинувини жорий қилиш кабилар шулар жумласидан.

Oнлайн музокаралар якунида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасидаги муносабатларни ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган парламентларнинг ўзаро келишувларини тасдиқладилар.


Кўришлар сони: 1137


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими