Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Швеция:парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон — Швеция:парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди Ўзбекистон — Швеция:парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон ташқи сиёсатини фаоллаштириш юзасидан бошлаган кенг кўламли ишлар, миллий манфаатларимизга жавоб берадиган, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат йўли давом эттирилиши, олис ва яқиндаги барча давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини, узоқ муддатли, кўпқиррали шериклик янада кучайтирилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бугун парламент, хусусан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси чет эл мамлакатлар парламентлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб бормоқда.

Бунинг тасдиғи ўлороқ, 2020 йил 30 январь куни парламент қуйи палатасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Швеция Парламенти раисининг биринчи ўринбосари Аса Линдестам бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Швеция парламентлараро ҳамкорлиги истиқболи муҳокама қилинди.


Таъкидлаш лозим, бу Швеция парламенти аъзоларининг Олий Мажлисга илк ташрифи ҳисобланади.

Учрашувда дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов делегация аъзоларига Ўзбекистонда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ташаббуслари билан давлат бошқарувида парламентнинг роли кучайтирилаётгани, қолаверса, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда жиддий ўзгаришларга қўл урилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу ишларнинг барчаси “халқ манфаати ҳар нарсадан устун” деган ғоя асосида амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, суҳбат чоғида меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталари фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёни хусусида батафсил маълумотлар берилди.          


Учрашувда икки мамлакат парламентларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти юзасидан тажриба алмашиш ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, икки томонлама парламентлараро мулоқотларнинг ривожи Ўзбекистон ва Швеция халқлари манфаатларидан келиб чиқиб амалга оширилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот чоғида айтилганидек, айни пайтда мамлакатларимизнинг икки томонлама савдо айланмаси кўрсаткичлари имконият даражасидан сезиларли даражада паст. Шу боис, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки мамлакат бизнес доиралари ўртасидаги шериклик имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш, ўзаро сармоя киритиш ҳажмини ошириш ва бу жараёнда икки мамлакат парламентлари салоҳиятини ишга солиш масалалари муҳокама қилинди.       

Мулоқот якунида томонлар иккала мамлакат парламентлари депутатлик корпуслари ўртасида доимий ишчи алоқаларни сақлаб туришга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 2004


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими