Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Канада: икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди

2019 йил 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Канада Бош вазирининг Европа Иттифоқи ва Евросиё давлатлари бўйича махсус вакили, Канаданинг Германиядаги элчиси Стефан Дион билан бўлиб ўтди.

Учрашув давомида юқори мартабали меҳмонга Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кўламдор ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Жумладан, парламентнинг қуйи палатаси, сиёсий партия фракциялари, депутатлик бирлашмалари, қўмиталари, комиссиялари фаолияти хусусида сўз юритилди. Охирги йилларда парламентнинг ваколатлари босқичма-босқич кенгайиб бораётгани, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш сифати ошаётгани, депутатлар аксарият вақтини ўз сайлов округларида ўтказаётгани таъкидланди.

Мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида парламентнинг роли ортиб бораётгани қайд этилди. Парламентлараро алоқалар кун тартибидаги кўплаб долзарб масалалар бўйича давлатлараро муносабатларнинг чуқурлашувида муҳим механизм бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, 2018 йил 27 майда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Канада парламентининг Жамоат палатаси билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи фаолиятида жонланиш кузатилаётгани қайд этилди. Икки давлат парламентлари қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти доирасида яқиндан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Учрашувда Ўзбекистонда Канада бизнес доираларини кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Аввало, кимё саноати, электр ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика каби соҳаларда тайёр юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Юқори сифатга эга дори-дармон воситаларини тўлиқ циклда ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, томонлар парламентлараро ҳамкорлик доирасидаги келгусида иш ва режалар ҳамда ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашдилар.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Канада ўртасидаги муносабатларнинг янада чуқурлашувининг долзарблиги таъкидланди. Шунингдек, яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг муҳим қирралари белгилаб олинди.

Учрашув дўстона ва ишчанлик муҳитида ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 2622


Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими