Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси делегацияси аъзолари Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Юртимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси парламенти делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ҳамроҳлигида Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди.

Меҳмонлар мазкур мажмуанинг, жумладан Ҳазрати Имом мажмуаси, Бароқхон мадрасаси, Намозгоҳ масжиди билан танишдилар. Ундан ташқари, улар “Усмон Қуръони” сақланаётган Мўйи муборак мадрасасида ҳам бўлдилар. Делегация аъзоларига Ҳазрати Имом мажмуасининг тарихи ва “Усмон Қуръони” ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Тожикистон Республикаси парламентининг қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация ташрифи давом этмоқда.

                                                                                           

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 1628


Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими