Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув

Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув

2019 йил 7 октябрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида таъкидланганидек, кейинги уч йилда икки давлат Президентларининг сиёсий иродаси ва узоқни кўзлаб амалга ошираётган оқилона сиёсати натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Бу, ўз навбатида, парламентлараро ҳамкорликни янада жонлантиришга туртки бўлмоқда.

Давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракати туфайли мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда салмоқли натижаларга эришилмоқда. Хусусан, ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ортди, ишлаб чиқариш, саноат йўналишларида ҳам икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорлик кучайди. Чегараларнинг очилиши эса, кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлади. Ушбу эзгу ишлар мамлакатларимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигига хизмат қилмоқда.        


Суҳбат чоғида юқори мартабали меҳмонга бугунги кунда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимиз парламентининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Шукуржон Зуҳуров таклиф учун самимий миннатдорлик билдириб, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Музокаралар чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари ўртасидаги ўзаро алоқалар дўстона ҳамда қардошлик муносабатларининг чуқурлашуви, шунингдек, иккитомонлама келишувларнинг амалга оширилишидаги назорати “халқ дипломатияси”нинг самарали механизмларидан бири ҳисобланади.


Музокаралар давомида муҳим йўналишлар, хусусан, парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш соҳасида илғор тажрибалар алмашиш истаги билдирилди. Айниқса, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Парламентлараро иттифоқ ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси доирасида ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, бошқа соҳалардаги алоқалар кўламини тобора кенгайтириб бориш хусусида сўз юритилди.

Учрашув якунида Тожикистон парламенти вакиллари мамлакатимизда бўлиб ўтажак парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этиш учун таклиф этилди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Тожикистон Республикаси парламенти қуйи палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тожикистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 3595


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими