Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Тожикистон Республикаси парламенти делегацияси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

2019 йилнинг 6-8 октябрь кунлари Тожикистон Республикаси Маджлиси намояндагон Маджлиси Оли Раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация мамлакатимизга расмий ташриф буюради.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ташриф доирасида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашуви режалаштирилган.

Учрашув чоғида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги аҳволи, истиқболдаги режалар ҳамда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, ташриф давомида юқори мартабали меҳмон Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 2339


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими