Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Марокаш: истиқболдаги ҳамкорлик

2019 йил 27 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Марокаш Подшоҳлиги Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг давлат котиби Моуниа Боусетта бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси асосида турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Мамлакатимиз парламенти фаолияти, жумладан, норма ижодкорлиги, қўмиталар ва фракциялар иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистоннинг тинчлик, хавфсизлик ва минтақада барқарорликни сақлашдаги муҳим роли хусусида сўз юритилди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон-Марокаш ҳамкорлигининг барча тармоқларда, айниқса, сиёсий-ҳуқуқий, савдо-иқтисодий йўналишларда фаоллаштириш зарурлигини қайд этдилар. Таъкидлаш жоизки, 2019 йил январь-август ойлари давомида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажми 2,9 млн. АҚШ долларига етди, ўтган йилнинг мос даврида мазкур кўрсаткич 939 минг АҚШ долларини ташкил этган. Ушбу кўрсаткични янада яхшилаш учун томонлар имкониятлари кенг экани, бунда парламентлар салоҳиятини ишга солиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш баробарида икки томонлама муносабатларни истиқболда янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати

 


Кўришлар сони: 2400


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими