Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

Жорий йилнинг 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов билан Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чжэ Квоннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда Ўзбекистон ва Корея давлат раҳбарларнинг сиёсий иродаси туфайли икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бормоқда.

Учрашув аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Кан Чжэ Квонни Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани билан самимий муборакбод этди.

Мулоқот чоғида элчига мамлакатимиз парламенти, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, қўмита ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидлаш жоиз, икки мамалакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик 1995 йилда бошланган бўлиб, ўша пайтда  Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида «Корея – Ўзбекистон» парламент дўстлик ассоциацияси тузилган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида эса, 2005 йилдан буён Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ фаолият юритади. Шундай йўналишдаги ҳамкорлик парламентлар ўртасида доимий ишчи алоқаларни сақлаб туриш, тажриба алмашиш, турли тадбирларда иштирок этиш имконини беради.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 2903


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими