Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Н.Нигматулин “Тўлабий” мақбарасини зиёрат қилди

Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Н.Нигматулин “Тўлабий” мақбарасини зиёрат қилди Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Н.Нигматулин “Тўлабий” мақбарасини зиёрат қилди

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегация аъзолари ташриф доирасида пойтахтимизда жойлашган “Тўлабий” (Қалдирғочбий) мақбарасида ҳам бўлиб, уни зиёрат қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Шайх Хованди Тоҳур мажмуасидаги кўҳна қабристоннинг шимолида жойлашган Тўлабий (Қалдирғочбий) мақбараси пишиқ ғиштдан, чортоқ тарҳли, қўш қават гумбазли қилиб қурилган бўлиб, у ерга қозоқ халқининг ардоқли фарзанди Тўлабий Алибий ўғли дафн этилган.


Тўлабий ўз даврининг таниқли шахсларидан бири бўлиб, қози сифатида танилган. “Жети Жарғи” қонунлар тўпламини тузишда муаллифлардан бири бўлган. Доимо элни бирликка бошлаган. Ўзбек заминида мангу қўним топган қозоқ халқининг буюк фарзанди Тўлабий мақбарасини ободонлаштиришга катта эътибор қаратилиб, мақбара қайта таъмирланиб, муқаддас қадамжолардан бирига айлантирилган.

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегациянинг ташрифи давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1628


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими