Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қозоғистон Республикаси парламенти вакиллари Регистон майдонида бўлди

Регистон майдони Ер юзининг сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Раиси Нурлан Нигматулин бошчилигидаги делегация Регистон майдонини айланиш чоғида уларга ўша даврда қурилган биноларнинг ўзига хос услублари, мадрасаларнинг қурилиш тарихи, пештоқларидаги нақш ва рамзларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.


Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг маҳобати, ўзига хос архитектураси Қозоғистон Республикаси парламенти вакилларида ҳайрат ва ҳавас уйғотди.

Меҳмонлар миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаларини ҳам томоша қилди.


Ташрифлар давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1545


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими