Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қувайт давлати Миллий ассамблеяси парламентлараро дўстлик гуруҳи делегацияси билан учрашув

Ўзбекистоннинг бугунги ривожланиш босқичида фаол ва ҳар томонлама манфаатли ташқи сиёсат ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу жиҳат парламент фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Айни пайтда парламент дипломатияси ва парламентлараро алоқалар мамлакатимиз халқаро муносабатларининг ривожланишига, истиқболига, умуман, ташқи дунё билан фаол ҳамкорликни изчил давом эттиришга хизмат қилмоқда.

2019 йилнинг 15 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Қувайт давлати Миллий Ассамблеясининг парламентлараро дўстлик гуруҳи делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда айни шу масалалар диққат марказида бўлди.

Даставвал меҳмонларга Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да тадбиркорлик,бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, инвестициявий муҳитни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш мақсадида қонунчиликка киритилаётган ўзгартишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар coҳaларда ривожланиб бораётгани, аммо бу ҳар иккала томон имкониятларини ҳисобга олганда етарли эмаслиги таъкидлаб ўтилди. Шу боис, парламамент дўстлик гуруҳи имкониятларини ишга солган ҳолда, ҳамкорликнинг янги қирраларини очиш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига Қувайт компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш, мамалакатимиз маҳсулотларини Кувайтга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Конструктив ва амалий руҳда кечган мулоқот якунида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борада ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.  

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 3848


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими