Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси делегацияси билан учрашув

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қуйи палата Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратовнинг ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг вакили Константин Вардзелашвили бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида меҳмонларга парламент қуйи палатаси ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти, асосий қоидалари хусусида сўзлаб берилди. Шунингдек, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамият ҳаётининг турли соҳалари, хусусан, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Константин Вардзелашвили парламентнинг қонун ижодкорлиги, партия фракциялари хусусидаги маълумотлар учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тизимини баҳолаш ва ушбу жараённи такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат эканини маълум қилди.

Меҳмонлар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни билан қизиқдилар.

Мулоқот чоғида меҳмонларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Конструктив ва амалий руҳда кечган суҳбат якунида томонлар фаол ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.


Кўришлар сони: 5119


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими