Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-Венгрия: атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш йўлида ҳамкорлик

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, “Ўзатом” агентлиги ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация Венгрияда бўлиб, атом энергетикаси соҳаси қонунчилик тизимини ўрганди.

Ташриф доирасида Венгрия парламентининг вице-спикери Иштван Якоб билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Борий Алихонов ва Венгрия парламентининг вице-спикери Иштван Якоб икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларининг мустаҳкамланаётганини алоҳида таъкидлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Венгрия давлати атом электр станцияси қурилиши ва фаолияти бўйича маълум тажрибага эга. Бугунги кунда бу ерда “Пакш-2” атом электр станцияси (АЭС) лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда. “Пакш-2” қурилиши учун “Пакш-1” АЭС яқинидаги Дунай дарёси бўйида танланган ҳудудда текширувлар ўтказилган. Ҳозир мазкур лойиҳа лицензия олиш босқичида турибди. Лойиҳани амалга ошириш учун Венгрия ва Россия Федерацияси ҳукуматлараро битим имзолаган. Ушбу битимга мувофиқ, Россиянинг замонавий ядро технологиялари қаторидаги “3+” авлодига мансуб ВВЭР-1200 реактори танланган.

Аҳамиятли жиҳати, “3+” авлодига мансуб ВВЭР-1200 сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари юқорилиги, сув билан ишлайдиган ҳамда сув билан совитилган атом реакторидир.

Учрашувда томонлар парламент алмашуви ва парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш, жумладан, Венгрия қонунчилигини ўрганиш ва тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича келишувга эришди.

Ташриф доирасида “Пакш-2” лойиҳаси учун масъул вазир Янос Шули, Венгрия инновация ва технологиялар вазирлигининг давлат котиби ўринбосари Андреа Беатрикс Кадар, Венгрия атом энергетикаси бошқаруви бош директори Дьюла Фихтингер ва бошқалар билан музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, делегация аъзолари “Пакш-1” атом электр станцияси ҳудудида жойлашган ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Якунида томонлар инновацион технологияларни қўллаш, тажриба алмашиш, илмий-амалий семинарлар ва тренинглар ўтказиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Кўришлар сони: 2460


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими