Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Тадбиркорлик соҳасидаги қонун ижодкорлиги йўналишида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Индонезия парламентининг Бюджет, солиқ, молия, банк иши, микро,кичик ва ўрта корхонлар, статистика ва инвестициялар қўмитаси раиси ўринбосари Айи Хамбали бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ундаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда қўмиталари хусусан Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси фаолияти хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатда ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган, жумладан иқтисодий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Бинобарин, меҳмонларнинг қизиқишлари Ўзбекистон Республикасининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилигини ўрганишдан иборат бўлди.

Хамбали самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур учрашув икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини айтиб ўтди. Индонезия делегацияси раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантаришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда ушбу тармоқнинг қўллаб-қувватланиши, иқтисодиётнинг барча соҳаларида унинг ролини оширишга берилаётган эътибор шубҳасиз мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг кафолати бўлади.

Мулоқот якунида томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳамкорликни, хусусан қонун ижодкорлиги йўналишида ўзаро тажриба алмашишни фаоллаштиришга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 3911


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими