Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси  бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси  бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

Айни пайтда иқтисодиётнинг ривожланиши, аҳоли сони ва турмуш даражасининг ўсиши ҳисобига Ўзбекистонда электр энергияга бўлган талабнинг ортиши кутилмокда. Шу муносабат билан техник имкониятлар, шунингдек, Ўзбекистонда иқтисодий жиҳатдан атом энергетикасининг мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакат ҳудудида илк атом электр станциясининг қурилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Б.Алихонов ва депутатларнинг Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директорининг биринчи ўринбосари А.Локшин бошчилигидаги делегация билан бўлиб ўтган учрашувда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Суҳбат аввалида меҳмонларга Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар хусусида маълумот бериб ўтилди. Таъкидландики, президентларимизнинг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги қалин ҳамкорлик изчил ривожланиб бормокда. Икки мамлакат Ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электрстанцияси қуриш бўйича Келишув имзоланган. Айни пайтда «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Шунингдек, яқинда Россия Федерациясининг атом энергетикаси соҳасидаги илғор иш тажрибаси билан танишиш мақсадида Б.Алихонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нововоронеж АЭСга ташриф буюрди.

Ўз навбатида, А.Локшин ҳам айни пайтда жаҳоннинг 12 мамлакатида 36 та энергоблок қураётган «Росатом» Давлат корпорацияси фаолияти ва тўплаган тажрибаси хусусида сўзлаб берди. Бунда мазкур энергоблоклар ва Ўзбекистонда қуриладигани мавжуд барча хавфсизлик талабларига жавоб бера оладиган, жумладан, экологик, шунингдек, МАГАТЭнинг замонавий талаблари ва таклифларига мос келадиган инновацион объектларнинг «3+» учинчи авлодига тегишли эканини таъкидлаб ўтди.

Учрашув чоғида қайд этилганидек, таклиф этилаётган Россия технологияси зилзила, цунами, бурон, самолёт қулашидан ҳимоялаш бўйича барча постфукусима хавфсизлик талабларига ҳам жавоб бериши айтиб ўтилди. Бундан ташқари, энергоблок қушҳимоя қобиғига эга бўлиб, бу унинг эксплуатацияси хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаб беради. Энергоблокнинг хизмат курсатиш муддати 60 йилни ташкил килади

Муҳокамалар чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан атом электр станцияси майдонини танлаш, лойиҳалаштириш, қурилиши ва кафолатланган эксплуатацияси жараёнларини ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда атроф-муҳит муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги борасида Ўзбекистон Республикаси норма ва қоидаларини қўллаш таклиф этилмокда. Атом электр станцияси лойиҳасига уларни қўллаб бўлмайдиган ҳолатларда эса, Россия Федерациясининг тегишли соҳадаги федерал норма ва қоидалари татбиқ этилади.

Учрашувда, шунингдек, АЭСнинг ишга туширилиши йилига 3,7 млрд. кубометр табиий газни иқтисод қилиш, атмосферага чиқадиган ис гази, хусусан, 14 млн. тоннагача ис гази ва 36 минг тоннагача азот диоксиди чиқарилиши микдорини камайтириш имконини беришига эътибор қаратилди. Бундан ташқари, АЭС қурилиши даврида 8 минг нафардан зиёд, эксплуатация даврида эса, 3 минг нафар одамни янги иш ўрни билан таъминлашга имкон яратиши таъкидлаб ўтилди.

Очиқ ва ўзаро ишонч руҳида кечган учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 5411


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими