Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-Чехия: Парламентарийлар иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилдилар

2018 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикери Нурдинжон Исмоилов мамлакатимизда бўлиб турган Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси ўринбосари Филип Войтех бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти юзасидан тажриба алмашиш ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.


Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон-Чехия ўртасида кўплаб жабҳада, айниқса, иқтисодиёт соҳасида алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. Буни мамлакатларимизнинг ўзаро товар айланмаси 2017 йилда 63,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, жорий йил бошидан сентябрга қадар ушбу рақам 59,6 миллион АҚШ долларига етганида ҳам кўриш мумкин.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Чехия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмасини бундан ҳам кўпайтириш юзасидан фикр алмашилди. Икки мамлакат ишбилармонлар доиралари ўртасидаги савдо шериклик ҳажмини ошириш, ўзаро сармоя киритиш имкониятларини кенгайтириш, бунда парламентларнинг ролини кучайтириш масалалари таҳлил қилинди.


Ўз навбатида, меҳмонлар бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламентларо мулоқотни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси ўртасида дўстлик гуруҳини тузиш таклифини илгари сурдилар.

Дўстона ва самимий кечган учрашувда Ўзбекистон – Чехия парламентлараро муносабатларини янада фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.


Кўришлар сони: 3049


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими