Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Чехия Республикаси парламенти делегация аъзолари билан учрашув

2018 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Cпикери ўринбосари Сарвар Отамуратовнинг Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси ўринбосари Филип Войтех бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонларга юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улар бераётган натижалар, бунда парламентнинг, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар хусусида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси ўринбосари Филип Войтех 2007 йилдан фаолият олиб бораётган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан Чехия парламентлараро алоқаларини ривожлантиришга қаратилган “Чехия – Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари” дўстлик гуруҳи фаолиятини янада фаоллаштириш тўғрисида тўхталиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида ўрнатилган парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати муҳокама марказида бўлди. Хусусан, икки давлат парламентларининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти юзасидан тажриба алмашиш ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши муҳим бўлган ишлар хусусида келишиб олинди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Ўзбекистон ва Чехия ўртасида савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмасини кўпайтириш, экспорт-импорт ҳажмини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Дўстона ва самимий кечган учрашувда Ўзбекистон – Чехия парламентлараро муносабатларини янада фаоллаштириш, мавжуд ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга доир таклифлар муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 3168


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими