Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламент қуйи палатаси Спикери Тожикистон Республикаси Президенти билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида 2018 йил 20 ноябрь куни парламент қуйи палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Тожикистон Республикаси Президенти қардош мамлакатдан келган меҳмонни қутлар экан, мазкур ташриф давомидаги учрашув ва келишувларнинг натижалари Тожикистон билан Ўзбекистоннинг ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришда муҳим омил бўлишини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат давомида муносабатларимиз стратегик ҳамкорликнинг янги босқичига чиққани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи катта туртки бўлгани эътироф этилди.

Томонлар парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, хусусан, парламентлараро дўстлик гуруҳи фаолиятини жонлантириш ва қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида тажриба алмашишдан манфаатдор эканини билдирдилар.

Шу билан бирга, бирмунча аввал давлатларимиз раҳбарларининг ташрифлари чоғида имзоланган муҳим ҳужжатларнинг амалий ижроси, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит соҳалари, товар айланмасини ошириш, визасиз режимни жорий этиш, назорат-ўтказиш пунктларининг, ҳаво йўналишларининг очилиши, темир йўл ва транспорт йўлларини қуриш, маданий-гуманитар ҳамкорлик мамлакатларимизни ривожлантиришнинг муҳим омили, икки қардош халқни бир-бирига янада яқинлаштиришнинг асосий воситаси экани қайд этиб ўтилди.

Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашувда икки томон манфаатларига хизмат қилувчи бошқа масалалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 3750


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.09.2021
Трансплантация соҳасига оид қонун такомиллаштирилмоқда

Бугун энг муҳим йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси саналади. Кейинги йилларда бу соҳага...

19.09.2021
Аҳоли томонидан берилган таклифлар қонун лойиҳасида ўз аксини топади

Ҳар бир соҳанинг ривожи унинг ҳуқуқий асоси билан боғлиқ. Қонун билан мустаҳкамланган соҳа барқарор...

18.09.2021
Инсон саломатлиги билан боғлиқ узоқ кутилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палата Девони ходимлари...

Тадбирлар тақвими