Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. Бундай саъй-ҳаракатларда парламент аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.

2018 йилнинг 21 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Спикер ўринбосари Сарвар Отамуротов ҳамда қуйи палата депутатларининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси раиси Георгий Церетели бошчилигидаги делегация аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувида бу алоҳида таъкидланди.

Учрашув аввалида меҳмонларга Ўзбекистонда барча жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, давлат бошқарувида парламент ролини, нуфузини ошириш юзасидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.   

Суҳбат давомида таъкидланганидек, тараққиётнинг янги босқичида Ўзбекистонда амалга оширилаётган шиддаткор ислоҳотларнинг натижалари яққол кўзга ташлана бошлади. Бу хорижий мамлакатлар қатори халқаро ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси делегацияси аъзолари Марказий Осиёда ўзгача нуфузга эга Ўзбекистонда ташланаётган муҳим қадамлар нафақат мамлакатнинг ўзида, балки минтақадаги вазиятга ҳам ижобий таъсир ўтказаётганини таъкидладилар.

Мулоқот асносида Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига кирувчи Европа, Осиё ва Шимолий Американинг 57 давлатини бирлаштирувчи парламентлараро ташкилот билан мамлакатимиз парламенти ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш икки томон учун ҳам манфаатли экани қайд этилди.

Конструктив, самимий ва амалий руҳда кечган мулоқотда Олий Мажлиснинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, бунинг учун муштарак мақсадлар йўлидаги куч-ғайратни бирлаштириш масалалари муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 2848


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими