Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

АҚШ конгрессменлари — парламент қуйи палатасида

АҚШ конгрессменлари — парламент қуйи палатасида АҚШ конгрессменлари — парламент қуйи палатасида

2018 йил 19 ноябрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Трент Келли бошчилигидаги конгрессменлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида Вашингтонгга ташрифи натижалари бўйича “йўл харитаси” қабул қилиниб, унда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўзда тутилган эди.

Ўз навбатида, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида мамлакатимиз билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида икки томонлама алоқалар тархида илк бор Ўзбекистон бўйича кокус тузилди. Мазкур дўстлик гуруҳига АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли раислик қилмоқда.


Олий Мажлис қуйи палатасида ўтказилган мулоқот давомида Ўзбекистон–АҚШ парламентлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кенг муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, кейинги пайтларда икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда бўлгани каби парламентаризм йўналишида ҳам муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. Олий Мажлис палаталари делегацияларининг АҚШга ташрифлари мунтазамлик касб этмоқда. Ўз навбатида, Конгресс вакиллари ҳам мамлакатимизга бир неча бор ташриф буюриб, турли соҳалар, хусусан, парламентлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини кўшиб келмоқда.

Суҳбат давомида қайд этилганидек, Ўзбекистонда тараққиётнинг янги шиддаткор босқичида фаол амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар хорижий давлатларнинг эътиборини тортиб келмоқда. Мамлакатнинг савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм масалаларидаги ёндашуви хорижлик таҳлилчи ва экспертларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.


АҚШ Конгресси делегацияси аъзолари ҳам Ўзбекистоннинг ташқи олам билан очиқ, дўстона ва ўзаро манфаатли шериклик сари ташлаётган ишончли қадамларига юқори баҳо бердилар.

Шунингдек, учрашувда келгусида икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги бўйича фаолиятни янада такомиллаштириш масалалари ҳар томонлама таҳлил қилинди ва бунда АҚШ Конггрессида тузилган Ўзбекистон бўйича кокуснинг ўрни муҳимлиги қайд этиб ўтилди.

Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 3086


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими