Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қирғизистон Республикаси Жокорку Кенеши Торағаси билан учрашди

2018 йил 15 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Қирғизистон Республикасига ташриф буюрди ва Жокорку Кенеш Торағаси Достонбек Жумабеков билан учрашди.

Учрашув чоғида қайд этилганидек, ўзаро мулоқотлар икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстона ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Қирғизистон Республикаси Жокорку Кенеш Торағаси Д. Жумабеков аввал эришилган келишувларнинг ижроси мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга, келажакда ҳамкорликнинг кенг истиқболларини очиб беришга хизмат қилиши, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратиши лозим, дея таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, Д.Жумабеков жорий йилнинг 1 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтган Ўш шаҳридаги қирғиз-ўзбек мактабининг бунёд этилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди. Айни пайтда мазкур мактабда 630 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўплаб, жумладан, иқтисодиёт, сиёсат, маданият соҳаларидаги фаол ҳамкорлик туфайли мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.

Учрашув икки қардош, қондош, дўст мамлакатга хос тарзда ўзаро ишонч, қардошларча самимият руҳида ўтгани ҳар икки тараф томонидан таъкидлаб ўтилди ва мулоқотларга мунтазамлик бахш этиш истаклари билдирилди.


Кўришлар сони: 3234


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

Тадбирлар тақвими