Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамланиш — эътибор марказида

2018 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Парламент Ассамблеясидаги Дания делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот аввалида меҳмонларга Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли туб ислоҳотлар, ҳудудлар, умуман, мамлакат тараққиётини таъминлашга йўналтирилган давлат ва ҳудудий аҳамиятга молик муҳим дастурлар хусусида қисқача маълумот берилди.

Шу билан бирга, иштирокчилар эътиборига парламент ва унинг палаталари фаолияти, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати, фракциялар ва қўмиталарнинг иш услублари, хорижий мамлакатлар парламентлари билан хамкорлик бўйича дўстлик гуруҳлари ҳақидаги ахборот ҳавола этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти, норма ижодкорлиги соҳасидаги янгиликлар билан таништирилди.

Учрашув чоғида қайд этилганидек, бугунги кунда терроризм, экстремизм, одам савдоси, наркотикларнинг ноқонуний айланиши каби глобал муаммоларнинг олдини олиш, уларга қарши курашишни муайян давлат ё халқаро ташкилотнинг ўзи якка ҳолда уддалай олмайди. Бу каби трансмиллий муаммоларга қарши ҳамкорликда курашиш, кучларни бирлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Шу маънода, учрашув қатнашчилари Ўзбекистон томонининг халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга муҳим масалалар бўйича позицияси билан қизиқди. Ўз навбатида, ЕХҲТ тизимидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Учрашувда томонлар шу пайтга қадар Ўзбекистон ва ЕХҲТ, хусусан унинг Парламент Ассамблеяси ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш, яқин истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаш бўйича фикр алмашдилар.


Кўришлар сони: 5197


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими