Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокамалар марказида

Жорий йилнинг 21 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Европа халқ партиясининг Германия делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мулоқот чоғида делегация аъзолари Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзаришлар билан таништирилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон парламенти аъзолари германиялик ҳамкасбларига демократик ислоҳотлар жараёнида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тимини янада модернизация қилиш, сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўлаб бердилар.

Шунингдек, меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ва тузилиши, сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи, Қонунчилик палатасидаги қўмиталар ва комиссиялар, хорижий парламентлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари хусусида маълумотлар берилди. Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Институт ходимлари қонун ижодкорлигида илғор хорижий тажрибани фаол ўрганиб, таққослама таҳлиллар ўтказмоқда. Хусусан, парламент назоратини ташкил этиш ва амалга оширишда илғор давлатлар, Европа Иттифоқи мамлакатларида давлат бошқаруви тизимида сиёсий партияларнинг ўрнини мустаҳкамлаш тажрибаси муҳим ўрин тутмоқда.

Ўз навбатида делегация аъзолари Ўзбекистонда чет эллик инвесторлар учун яратилган қулай шароитларнинг муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо бердилар.

Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни босқичма-босқич ривожлантириш заруратига, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган мавжуд имкониятларни ишга солиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, Марказий Осиёдаги янги минтақавий динамика экологик масалалар ечими ва Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини камайтириш соҳасида муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Констуктив ва амалий руҳда кечган учрашувда Ўзбекистон-Европа муносабатларининг жорий ҳолати, Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига Европа Иттифоқининг тажрибаси ва молиявий-техник кўмагини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Кўришлар сони: 6798


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими