Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ёшлар масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ёшлар масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Ёшлар масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 11 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига БМТ Бош котибининг Ёшлар ишлари бўйича вакили Жаятма Викраманаяке бошчилигидаги делегация ташриф буюрди ва депутатлар билан учрашди.

Мулоқот чоғида меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, айниқса ёшларга оид давлат сиёсати хусусида сўзлаб берилди. Шунингдек, делегация аъзоларига Парламент қуйи палатасининг фаолияти ва тузилиши, сиёсий партияларнинг фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати, қўмиталар ҳамда комиссияларнинг иш-фаолияти хусусида ҳам маълумотлар етказилди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг Ёшарга қўшма мурожаати қабул қилинганига алоҳида эътибор қаратилиб, бу Ўзбекистоннинг ёшлар масаласига нақадар жиддий ёндошишини намоён қилгани таъкидланди. 

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ролини ошириш, шунингдек ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, замонавий дунёқараш, билим ва кўникмага эга ёшларнинг билимларини ва демократик кўникмаларини янада ошириш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Қонунчилик палатасида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ёшлар масалалари бўйича комиссия тузилгани ва унинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида меҳмонларга батафсил айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Комиссия ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, хорижий мамлакатлар парламент вакиллари билан самарали мулоқот ва тажриба алмашиш ишида ҳам фаол қатнашишмоқда. Хусусан, 2017 йил 14–15 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо-давлатлар Ёшлар парламентлараро ассамблеясининг 10-сессияси ишида ўз марузалари билан фаол иштирок этишган.  

Конструктив руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 12255


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими