Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Самарали ҳамкорликнинг асосий йўналишлари

2018 йилнинг 16 апрель куни қуйи палата биносида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратовнинг  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчилик билан ишлаш масалалари бўйича Олий комиссари Ламберто Заньер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида меҳмонларга “2017-2021 йиларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантирининг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг асосий қоидалари, мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва юртимизда истиқомат қилаётган барча миллатлар манфаатларини таъминлаш борасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги хусусида маълумотлар  берилди.

Бундан ташқари учрашув давомида миллий озчиликнинг ҳуқуқларини қонуний таъминлаш ва икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг самарали жиҳатлари алоҳида қайд этиб ўтилди.

Суҳбат сўнгида Ламберто Заньер учрашув учун миннатдорлик билдириб, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти келажакда Ўзбекистон билан барча соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни  давом эттиришини маълум қилди.


Кўришлар сони: 5673


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими