Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон-Бангладеш: парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон-Бангладеш: парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда Ўзбекистон-Бангладеш: парламентлараро алоқалар мустаҳкамланмоқда

2018 йилнинг 10 апрель куни Парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Бангладеш давлати ташқи ишлар вазири Шахриёр Алам билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ республикада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан ахборот тақдим этилди. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган, хусусан ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган долзарб давлат ва маҳаллий дастурларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ва тузилиши, амалдаги сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати, қўмиталар, комиссиялар ва ҳорижий парламентлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари, қонунчилик тизимидаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.


Ҳурматли меҳмон, самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон ва Бангладеш асосий глобал ва минтақавий муаммоларга қарашлари умумий ва ўхшашлигини алоҳида таъкидлади. Икки давлат ўртасида халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиёти жорий этилгани қайд этиб ўтилди.

Суҳбат давомида парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш зарурияти, келгусида туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтиришда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари диққат марказда бўлди.

Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди. 


Кўришлар сони: 7448


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

Тадбирлар тақвими