Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон — Буюк Британия: ҳамкорликнинг янги уфқлари

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси ва Евросиё Global TB Caucus гуруҳи ўринбосари баронесса Алисон Сатти бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. 

Учрашувда меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Мулоқот давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тузилиши, ундаги сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати, ташкил этилган қўмиталар, комиссиялар ва ҳорижий парламентлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари, олиб борилаётган ишлар, режалаштирилаётган лойиҳалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ташкил этилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти тўғрисида ахборотлар берилди.

Британиялик сиёсатчи, Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси баронесса А.Сатти самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон ва Буюк Британия муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарблигини қайд этиб, икки давлат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.

Учрашувда парламентаризмни ривожлантиришда самарали ҳамкорлик, аҳоли саломатлиги муҳофазаси, жумладан юқумли касалликлар, сил билан курашиш масалалари ҳам ўртага ташланди. Шунингдек, парламент қўмиталари фаолияти самарасини юксалтириш, кенг омма учун ахборотда парламентнинг жамоатчилик билан ўзаро алоқасини шаклланишида ҳамкорлик ҳамда парламент ходимлари салоҳиятини ошириш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ҳамкорликдаги ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари, жумладан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тадбирларни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирилди.

Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашувда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Кўришлар сони: 4790


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими