Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси амалий таклифлар билан иштирок этмоқда

2018 йилнинг 24-28 март кунлари Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг 138-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда жаҳонинг 140 парламентидан 70 га яқин парламент раисларини ҳисобга олганда 750 нафардан ортиқ делегат иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, парламентлараро иттифоққа 1889 йилда асос солинган бўлиб, ёши улуғ, нуфузли ва обрўли халқаро парламент ташкилотларидан биридир. Таъкидлаш жоиз, Бирлашган миллатлар Ташкилотининг норасмий парламент ўлчови ҳам ҳисобланади. Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси таркибига атиги 178 та парламент ва 12 та парламентлараро ассамблеялар аъзо сифатида кирган.

Ассамблеяда Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги таркибида Парламент аъзолари Акмал Саидов, Феруза Эшматова ва Орал Атаниязовалардан иборат делегация иштирок этмоқда.

Миграция ва қочоқлар муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари сессиянинг асосий мавзуси сифатида белгилаб олинган. Муҳокама этилаётган масалаларнинг долзарблигидан келиб чиқиб, умумий мунозараларда қатор халқаро ташкилотлар, жумладан миграция бўйича халқаро ташкилот бош директори Уиллиам Лесли Севинг, БМТнинг қочоқлар масалалари ва инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарлари Филиппо Гранди ва Зейд Раад ал Ҳуссейн иштирок этмоқдалар.


У мумий мунозараларнинг биринчи кунида шунингдек, Ассамблея минбаридан Ўзбекистон делегацияси чиқиш қилди. Сессия иштирокчилари Ўзбекистон парламентининг муҳим йўналишлари, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардор қилинди.

Қатнашчилар Парламент томонидан БМТ шартнома органлари ва универсал даврий таҳлил доирасидаги маърузаларни тайёрлаш каби мамлакатнинг халқаро мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратнинг олиб борилиши, аҳолининг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида таништирилди. Аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги ўрнини фаоллаштириш жараёнида уларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаётани таъкидлаб ўтилди. Бунда ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТнинг халқаро Конвенциясини ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТнинг 72-сессиясида илгари сурган ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.


Фуқароларнинг меҳнатга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган ва ушбу соҳадаги муаммоларнинг ҳал этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Парламентининг назоратни амалга ошириш бўйича ўрни таъкидлаб ўтилди.

Ассамблея сессияси жорий йилнинг 28 март кунига қадар ўз ишини давом эттиради. Тадбир дастурига кўра, Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг доимий қўмиталари ва консультатив гуруҳлари йиғилишлари, парламентнинг аёл ва ёш аъзолари форумларининг ўтказилиши режалаштирилган. Якунда Иттифоқнинг қатор резолюция ва қарорлари қабул қилиниши кутилмоқда.


Кўришлар сони: 11276


Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими