Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги делегация Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

2018 йил 23 февраль куни Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Бош вазир Ли Нак Ён бугунги кунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мамлакатни ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли инновацион ёндашувлар ва уларнинг натижаларини юксак баҳолаб, ўзаро дўстона мулоқот ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Ўзбекистон Президентининг 2017 йилда Кореяга амалга оширган ташрифидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги алоқалар мутлақо янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб, Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси ва технологияларини жорий этиш орқали икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик суратлари янада ўсаётганини эътироф этди.

Жанубий Корея Бош вазири Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида “Сеул кўчаси”нинг ва “Корейс маданият ва санъат уйи” очилиши икки халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада ривожланишига катта ҳисса қўшишини таъкидлаб, Ўзбекистонда яшаётган корейс миллати вакиллари учун яратилган барча шароитлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери тадбир якунида Бош вазир Ли Нак Ённи Пёнгчангдаги қишки олимпия ўйинларини юқори савияда ташкил этилганлиги билан табриклаб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида Корея Республикаси фуқаролари учун визасиз тартибнинг ўрнатилиши икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.

Корея Бош вазири икки давлат ўртасидаги узоқ ҳамкорлик Буюк ипак йўлига асос солингандан бери мавжуд эканлигини қайд этиб, бундан буён ҳам Ўзбекистон билан дўстона мулоқот ва ҳамкорлик Корея Республикаси учун манфаатли эканлигини алоҳида таъкидлади.


Кўришлар сони: 8761


Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими