Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Корея Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф дориасида делегация аъзолари Корея Миллий Ассамблеясида бўлдилар.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида икки давлат Парламенти вакиллари ўртасида самарали мулоқот бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Се Гюн икки мамлакат парламенти ўртасида ҳамкорлик бўйича англашинув Меморандумини имзоладилар.

Мулоқотлар давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида тўхталдилар. Ҳамкорлик меморандумида белгиланган вазифаларни бажаришда зарур воситаларни ишга солиш юзасидан фикр алмашинилди.

Корея Республикаси томони парламентлараро алоқаларда Олий Мажлис вакилларининг 11 йил олдинги Корея Республикасига ҳамда Чон Се Гюннинг 2017 йил 11 сентябрдаги Ўзбекистонга ташрифи аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрь ойидаги давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни тубдан янги босқичга олиб чиққани таъкидланди.

Ўзбекистоннинг жорий йилнинг 10 февралидан Корея Республикаси фуқароларига виза тизимини бекор қилганлиги икки мамлакат фуқароларининг ҳам ўзаро фаол дўстлашуви ва ҳамкорлигини юксалтиришга имкон бериши юксак баҳоланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифидан сўнг Ўзбекистонда таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва иқтисодий соҳада кўплаб ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилганлигини билдирди. Шунингдек, ташриф давомида қатор шифохоналар фаолияти билан яқиндан танишиш ва келгусида улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

Томонлар имзоланган меморандум нафақат икки мамлакат парламентини, балки ҳар икки давлатни бир-бирига янада яқинлаштиришини таъкидладилар.

Мазкур ҳужжат икки томонлома сиёсий, иқтисодий, савдо, инвестиция масалаларини қамраб олган ва унда икки томонлома тажриба алмашиш, парламентда “ақлли ахборот коммуникация технологиялари”ни жорий этиш каби қатор масалалар назарда тутилган.




Кўришлар сони: 7654


Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими