Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон – Грузия: парламентлараро ҳамкорлик кенгаймоқда

Жорий йилнинг 22 январь куни Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери грузиялик ҳамкасбини қутлаб, Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида маълумот берди.

Таъкидланганидек, ушбу ҳужжатда халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан етакчи халқаро ва ҳорижий молиявий интститутлар билан алоқаларни кенгайтириш йўли билан пухта ўйланган ташқи сиёсатни амалга оширишни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Грузия парламенти раиси илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, ўзбек-грузин муносабатлари жумладан, парламентлараро алоқалар мутаҳкамланиб бораётганинини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни келгусида ривожланиши бўйича илғор ғоялар билдирилган Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Меҳмонларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон охирги йилда халқаро майдонда ўз позициясини сезиларли даражада кучайтирди ва хорижий мамлакатлар, шу жумладан Грузия билан ҳам муносабатларни мустаҳқамлашга интилмоқда. Хусусан ўтган йилнинг 20 сентябрида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Грузия Бош-вазири Г.Ж. Квирикашвили билан учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув якунида келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди, бу эса Ўзбекистонни ҳорижий давлатлар билан тизимли ҳамкорликни амалга оширишини кўрсатади.

Учрашув давомида, меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тузилиши, ундаги сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати, Қўмиталар ва ҳорижий парламентлар билан ҳамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги яқинда ташкил этилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тўғрисида маълумотлар берилди.

Шу билан бир қаторда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди. Савдо-иқтисодий соҳадаги, экспорт ва импорт ҳажмини ошириш каби лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш долзарблиги таъкидланди.

Учрашув конструктив ва мақсадли рухда ўтказилиб, унда келгусида парламентлараро алоқаларнинг мустаҳкамланишига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 10304


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими