Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

ПАРЛАМЕНТЛАРАРО АЛОҚАЛАРНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

 

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлиги турли йўналишларни қамраб олган ҳолда жадал тараққий этмоқда. Икки мамлакат парламентлараро алоқаларининг мустаҳкамланиши ўзбек ва қирғиз муносабатларининг кенгайишига хизмат қилади.

Маълумки, жорий йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Жогорку Кенеш Спикери Чинибай Турсунбековни қабул қилди. Ташриф вақтида 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма амалий ҳаракатлар режаси, парламентлараро алоқалар тўғрисидаги Меморандум ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.


Учрашув давомида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамланишида Жогорку Кенеш Спикерининг ҳиссасини юксак баҳолашини таъкидлаган эди. Икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни самарали йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг олий қонунчилик органлари ҳамкорлиги бўйича парламент гуруҳи ташкил этилди.

Жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатимизга расмий ташриф буюрди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий сув-энергия ва маданий-гуманитар соҳаларга оид, транспорт ва коммуникациялар, ҳудудлараро ҳамкорлик, келгусида парламентлараро алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилган истиқболли аниқ йўналишлар бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Учрашувларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 21 декабрь куни парламентнинг қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеш Торагаси Д. Джумабеков бошчилигидаги парламент делегациясини қабул қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов меҳмонларни Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳудудлар ва умуман мамлакат ривожланишига йўналтирилган амалдаги муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар ҳақида ахборот берди. Шунингдек, парламент қуйи палатаси фаолияти, қонунчилик тизимидаги янгиликлар ҳақида ҳам гапириб берди.


Сухбат давомида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги парламентлараро алоқалар жадал суръатларда кенгайиб бораётганлиги, келгусида икки мамлакат муносабатларини савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий соҳаларга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши таъкидланди.


Учрашувда томонлар ўртасида “йўл харитаси”га оид фикрлар алмашилди ҳамда яқин истиқболга мўлажалланган иккитомонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 8634


Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими