Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея Спикери Чон Сэ Гюн раҳбарлигидаги нуфузли делегация меҳмон бўлиб турибди. 

25 сентябрь куни делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Миллий Ассамблея cпикерларининг учрашуви давомида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра қабул қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ этишнинг ҳозирги ҳолати масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат  Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Ушбу йўналиш, шу жумладан, парламентлараро алоқаларнинг янада мустаҳкамланишини кўзда тутади.

Икки мамалакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик 1995 йилда бошланган бўлиб, ўша пайтда  Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида «Корея – Ўзбекистон» парламент дўстлик ассоциацияси тузилган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида эса 2005 йилдан буён Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ фаолият юритади.

Шундай йўналишдаги ҳамкорлик парламентлар ўртасида доимий ишчи алоқаларни сақлаб туриш, тажриба алмашиш, турли тадбирларда иштирок этиш имконини беради.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги парламентлараро муносабатларда катта имкониятлар мавжуд бўлиб, улардан самарали фойдаланиш лозим. Ушбу учрашув юқори вакиллик органларининг ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигининг кўрсаткичидир.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Спикери Чон Сэ Гюн самимий қабул учун миннатдорчилик билдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасига, хусусан, бутун дунёга машҳур Самарқандга бўлган ташрифи тўғрисидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Икки мамлакат ўртасидаги парламенлараро алоқалар ҳақида сўзлаб, Чон Сэ Гюн ушбу алоқаларнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий соҳалардаги дўстона муносабатларни умуман олганда кучайтиришда тутган муҳим ўрнини таъкидлаб ўтди. Икки мамалакат даражасидаги алоқалар жадаллик хусусиятига эга.


— Менга Ўзбекистонда бўлишим, хусусан Самарқанд каби гўзал жойлар ва мамлакатингизнинг бошқа диққатга сазовор жойларида бўлишим катта мамнуният бағишлади. Юртингиз ўзининг гўзаллиги ва меҳмондўстлиги билан мени ҳайратда қолдирди. Ўзбекистонда Кореяни жуда яхши билишлари, корейс миллатига жуда диққат ва ҳурмат билан муносабатда бўлишлари мени қувонтирди. Ўзбекистоннинг катта ва аҳил оиласи ҳисобланган корейс диаспораси истиқомат қилади.

Корея ва Ўзбекистон ишончли ҳамкорлар ҳисобланади. Дипломатик алоқалар ўрнатилган 25 йил ичида мамлакатларимиз ўртасида барча йўналишларда ҳамкорлик олиб борилмоқда.  Бу вақт ичида Ўзбекистон Кореянинг ишончли ҳамкори сифатида намоён қила олди.

Бизнинг муносабатларимиз барқарор ривожланиб бормоқда, жумладан парламент фаолияти йўналишида ҳам.

– Кўплаб Корея депутатлари бир неча бор Ўзбекистонга ташриф буюришди. Шу билан бирга сизнинг депутатларингиз ҳам Кореяда бўлдилар. Шу боис, мен бугунги учрашувда алоқаларни парламент даражасида фаоллаштириш таклифини билдирдим. Депутатлар ўртасида ишчан алоқаларни мустаҳкамлаш долзарб саналади. Бугунги кунда Ўзбекистон Ҳаркатлар стратегиясига мувофиқ кенг миқёсли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Корея парламенти бу саъйи-ҳаракатларни қўллаб қувватлайди, – дейди Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн.

Чон Сэ Гюн Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси нафақат Марказий Осиё минтақасида, балки бутун дунёда ҳам муҳим сиёсий омилга айланаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди. «Мамлакатимиздаги сиёсий доиралар Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолайди. Ўз навбатида, ушбу жараён ўтказилаётган ислоҳотларнинг ўз вақтида сифатли ҳуқуқий таъминланишини тақозо этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, парламентнинг мамлакат асосий қонун чиқарувчи органи сифатидаги роли ошади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқларида қонун ҳужжатлари шаклланган амалиётни ҳар томонлама ўрганиш натижаларига кўра, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида қабул қилиниши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси ушбу соҳада Ўзбекистон парламентига ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр», деб қайд этди Чон Сэ Гюн.

Учрашув мобайнида парламентлараро алоқалаларни янада кучайтиришга тааллуқли батафсил фикрлар алмашуви бўлиб ўтди, тарафлар икки мамлакат депутатлар корпуслари ўртасида доимий ишчи алоқаларни сақлаб туришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. 


Кўришлар сони: 15521


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими