Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

26 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари М.Шамия билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси А. Жалилов мартабали меҳмонни ватанимизга ташрифи билан қутлар экан, бугунги кунда мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият билан алоқалари сифат жихатидан янги босқичга кўтарилгани ва ягона яхлит ҳужжат 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Ушбу ҳужжатда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар алоҳида белгиланган. Ушбу ташриф ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан парламентлараро алоқаларни ривожлантиришдан хар иккала тарафнинг манфаатдор эканлигининг ёрқин намоёнидир.

Ташриф чоғида меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тузилиши, ундаги сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик харакати, Қўмиталар ва хорижий парламентлар билан хамкорлик қилиш доирасида ташкил этилган дўстлик гуруҳлари тўғрисида маълумот берилди.

Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари М.Шамия, самимий қабул учун ўз миннатдорлигини билдириб, мамлакатлар ўртасида таълим, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда икки тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини айтиб ўтди. Меҳмон Ўзбекистон ва Фаластиннинг Ислом хамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларига алоҳида тўҳталди.

Сўзининг охирида М.Шамия мамлакатимизнинг парламент делегациясини Фаластинга ташриф буюришга, ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашни ва парламентлараро дўстлик гуруҳини ташкил этишни таклиф этди.


Кўришлар сони: 9386


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими