Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Корея Республикасининг элчиси билан учрашув

2017 йилнинг 28 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва Мухтор элчиси Квон Ён Уни қабул қилди.

Учрашув давомида икки мамлакат парламент аъзоларининг давлатлараро ҳамкорликни ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётганликлари таъкидланди. Узбек-корейс парламентлараро алоқалар самарали ривожланмоқда, бу ҳақида сўнгги беш йил давомида икки мамлакатнинг парламентлари аъзолари ўртасида 20 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилганлиги бундан далолат беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон-Корея парламентларида ташкил этилган ва асосий мақсади парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашдан иборат бўлган парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаол ишлаб келмоқда.

Таъкидланганидек, жорий йил икки мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда ўзгача ва муҳим йилдир. Жумладан, шу йил Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлади, шунингдек корейс халқлари мамлакатимизда истиқомат қилаётганининг 80 йиллиги ҳам кенг нишонланади.

Кўришлар сони: 8221


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими