Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Чехия Республикаси парламенти аъзолари билан амалий мулоқот

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Чехия Республикаси Парламентининг Депутатлар Палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди.

Шу кунларда Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси Ян Гамачек бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вазирликларда учрашувлар ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этиш назарда тутилган.

Кўзланган мақсад эса парламентлараро икки томонлама алоқаларнинг ҳолати ва истиқболларини, шу билан бирга мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилишдир.

Ташриф доирасидаги дастлабки учрашув 9 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов юқори мартабали меҳмон ва ҳамкасбини, шунингдек, Чехия Парламенти Депутатлар Палатаси аъзоларини қутлаб, Чехия парламенти делегациясининг ташрифи Ўзбекистон-Чехия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва албатта парламентлараро соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда катта туртки бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Қайд этилганидек, бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 10 дан ортиқ Чехия делегациялари, шундан 5 таси парламентга оид бўлгани икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кучаётганлигидан далолат беради. Ян Гамачек Чехия Парламенти Депутатлар Палатасининг мустақиллик йилларида мамлакатимизга ташриф буюрган биринчи раиси ҳисобланади.

Шундан сўнг меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2014 йилда бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра 4 та партия фракциялари ва Экологик ҳаракатдан 1та депутатлик гуруҳи тўғрисида маълумот берилди. Таъкидланганидек, Қонунчилик палатасининг фаолияти доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенат аъзолари сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш ва жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳар ойда мамлакатимизнинг барча вилоятларига чиқишлари амалиётга тадбиқ этилди. Бундай тажриба фуқаролар билан бевосита мулоқотни кучайтирилишига, пировардида қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлиги ошишига ва қабул қилинаётган қонунлар сифатини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

Чехия Республикаси Парламенти депутатлар палатасининг раиси Ян Гамачек самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва доимий равишда сиёсий мулоқотни олиб бориш муҳимлиги ва бу каби масалалар бошқа йўналишлардаги икки тарафлама хамкорликнинг ривожланишига асос бўлиб ҳизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Чехия Республикаси билан ҳамкорликни янада жонлантириш юзасидан олиб борилаётган ишларни юқори баҳолаб, ўз навбатида Ян Гамачек парламентлараро муносабатларни ўзаро тажриба алмашиш ва икки тарафлама ташрифлар орқали ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирди.

Учрашув якунида икки томонлама ўзаро манфаатли хамкорликни ривожлантириш, мазкур ташрифлар эса парламентлараро алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.


Кўришлар сони: 12974


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими