Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон ва Чехия: хамкорликни ривожлантириш истиқболлари

Жорий йилнинг 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ярослав Сиро билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида таъкидланганидек, 1993 йил 1 январ куни ўрнатилган дипломатик алоқалардан сўнг Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги муносабатлар турли соҳаларда босқичма-босқич мустаҳкамланиб бормоқда.
2007 йилдан буён Чехия Республикаси депутатлар палатасида “Чехия – Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари» дўстлик гуруҳи фаолият олиб боради. Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва сиёсий мулоқотларни қўллаб-қувватлаш мазкур гуруҳнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Учрашувда меҳмонга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари, фракциялари ва депутатлик гуруҳи фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов айтиб ўтганидек, Ўзбекистон ва Чехия парламент делегациялари хамкорлик масалалари юзасидан доимий учрашиб турадилар, тажриба алмашадилар, шунингдек, турли хил халқаро тадбирларда иштирок этадилар.

Ўз навбатида, Ярослав Сиро Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим давлат ва Чехиянинг минтақадаги асосий ҳамкорларидан эканини таъкидлади. “Мазкур учрашув мамлакат раҳбарияти ва олий қонунчилик органининг келажакда Ўзбекистон–Чехия муносабатларини хусусан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш ва изчиллигини таъминлашга юқори эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришда ўзаро тушунишни чуқурлаштириш ва ижобий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади”, — деди Ярослав Сиро.

Учрашув дўстлик ва ўзаро англаш руҳида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати


Кўришлар сони: 9826


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими