Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ўзбекистон парламенти депутатлари ЕҲХТ конференциясида иштирок этишмоқда

Ўзбекистон парламенти депутатлари ЕҲХТ конференциясида иштирок этишмоқда Ўзбекистон парламенти депутатлари ЕҲХТ конференциясида иштирок этишмоқда

Парламент депутатларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича бюроси томонидан Австриянинг Вена шаҳрида ўтказилган 18-Марказий Осиё оммавий ахборот воситалари фаолиятига бағишланган конференциясида иштирок этишди.

Конференция доирасида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикасидаги Президент сайловларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, ахборот соҳасини янада ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларида экстремизм, нафрат ва адоват қўзғатувчи ҳаракатларга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, рақамли теледастурларга ўтишни техник ва технологик ташкиллаштириш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказдилар.

Конференция иштирокчилари Ўзбекистоннинг глобал ахборот маконини ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлигини таъминлаш, жамиятда сиёсий қарашлар плюрализми, оммавий ахборот воситаларида нафрат ва адоват қўзғатувчи ҳаракатларга қарши кураш борасидаги ишларига улкан баҳо бердилар.

Суратда: Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев ва ЕҲХТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича вакили Дунья Миятович.


Кўришлар сони: 12803


Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими