Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Абдул Халим бин Абд Самад: Ўзбекистоннинг янги Президенти халқингиз ва мамлакат фаровонлиги йўлида хизмат қилади

Абдул Халим бин Абд Самад: Ўзбекистоннинг янги Президенти халқингиз ва мамлакат фаровонлиги йўлида хизмат қилади Абдул Халим бин Абд Самад: Ўзбекистоннинг янги Президенти халқингиз ва мамлакат фаровонлиги йўлида хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 600 га яқин вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этди. Улар ушбу вақт мобайнида бир неча маротаба Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюриб, парламент ислоҳотлари, қонун ижодкорлиги ва сайлов тизими борасида амалга оширилаётган фаолиятлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Абдул Халим бин Абд Самад, Малайзия парламенти Сенати раисининг ўринбосари:

–      Биз парламентдаги учрашувимиз чоғида Президент сайловининг дастлабки натижалари ҳақида эшитдик. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёвни ғалаба қозонганлиги барчамизга хурсандчилик улашди. Ҳақиқатда, халқингиз ушбу сайловда фаол бўлиб, ўзлари истаган муносиб номзодни тўғри танлай олишди, деб ўйлайман. Жараёнларни кузатар эканмиз, курашларда рақобат бўлишига қарамай, барчаси дўстона руҳда кечди. Одамларда байрам кайфиятини кўрдик. Барча тоифадаги қатлам вакиллари учун тенг шароитлар яратилгани таҳсинга сазовор. Она ва бола хонаси, шифокорлар хонаси, ногиронлар учун махсус хоналар, уйдаги ёрдамга муҳтож фуқаролар учун ҳам сайлов қутичаларини ташкил этилганлиги ҳаммани қувонтирди. Бундай тажрибани мен бирор давлатда кўрмадим. Парламентдаги учрашувимиз чоғида ҳам айнан Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-маърифий, туризм соҳасидаги ҳамкорлик муносабатларига урғу қаратдик. Парламентларимиз орасидаги дўстлик муносабатлари ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш учун етарли имкониятларга эгамиз. Умид қиламизки, Ўзбекистон парламенти аъзолари ҳам биз билан яқин истиқболдаги масалалар юзасидан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадилар. 


Кўришлар сони: 11665


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими