Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Валериус СИМУЛИК: Сайлов халқаро талабларга мос ҳолда ўтди

Валериус СИМУЛИК: Сайлов халқаро талабларга мос ҳолда ўтди Валериус СИМУЛИК: Сайлов халқаро талабларга мос ҳолда ўтди

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси А.Жалилов Литва Сэйми депутати, Ўзбекистон билан парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳи раҳбари Валериус Симулик билан учрашди.

Мулоқотлар давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва сайлов қонунчилигига сайлов жараёнини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилгани, парламент ва сиёсий партиялар ўрнининг қонуний жиҳатдан кучайтирилгани алоҳида таъкидланди.

Валериус Симулик, 

Литва Сэйми депутати, Ўзбекистон билан парламентлараро 

ҳамкорлик бўйича гуруҳи раҳбари:

– Ўзбекистондаги сайловларда кўп маротаба кузатувчи сифатида қатнашиб келяпман. Ҳар сафар келганимда мамлакатингизнинг демократик тараққиёт йўлидан юқори ўсишларда бораётганлигига гувоҳ бўламан. Сиздаги кучли сиёсат – бу биринчи навбатда халқ манфаатларини кўзда тутса, иккинчи ўринда юртингизнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини белгилаб беради. Бу йилги Президентлик сайлови ҳам ўзига хос байрам руҳида ўтди. Мен одамларнинг мамлакат тақдирига бефарқ бўлмай, кўтаринки кайфиятда келиб овоз берганликларини кўрдим. Бу Ўзбекистонни катта салоҳиятга эга эканлигидан, сайловларни миллий қонунчилик ва халқаро талабларга мос ҳолда ташкил этганлигидан далолат беради. Сайлов участларида барча шароитлар яратилган. Кўзи ожиз фуқаролар дейсизми, ёш болали оналар учун ҳам тенг қулайликларни кўрасиз. Ўзбекистон том маънода демократик тараққиёт йўлидан илдам ҳаракат қилмоқда. Оддий мисол, тадбиркорлар учун яратилган муҳит, уларни рағбатлантириш ва имтиёзлар бериш йўналишидаги ишларни юқори баҳолаш мумкин. Ундан ташқари, молиявий инқироз ҳукм сураётган бир пайтда юртингизда янги иш ўринларини яратиш бўйича дастурларни амалга оширилаётганлиги ҳайратланарли албатта. Бундай ишларни амалга ошириш учун катта маблағ ва кучли сиёсат керак. Ана шу жиҳатларга қаратилган эътибор мени кўпроқ қувонтиради. Сайловларда фуқароларнинг қатнашиш кўрсаткичи 80 фоиздан ошиғини ташкил этди. Бундай рақамни деярли бирор мамлакатда учратиш қийин. Энг ривожланган Европа мамлакатларида ҳам умумий сайловчилар сонининг 50 фоиздан ошмаслигини кўрамиз. Ўзбек халқи бу борада фаол бўлиб, ўз ҳаёти, фарзандлари келажагини ўйлаб муносиб номзодига овоз берди. Бир сўз билан айтганда, одамларингиз мамлакат сиёсатини ҳурмат қилар экан. Учрашувлар доирасида Самарқанд ва Тошкент шаҳридаги 15 та сайлов участкаларида бўлдим. Бу ерда ҳам ҳар бир сайловчига алоҳида ҳурмат кўрсатилди. Уларга номзодлар ва яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди, маслаҳатлар олинди. Сайловчилар рўйхатини олдиндан тақдим этилиши ва шу каби кўпгина жиҳатлар сайловни нақадар очиқ ва ошкоралигини таъминлади, десам хато бўлмайди. Биз Ўзбекистон парламенти билан кечагина муносабатларни ўрнатганимиз йўқ. Кўп йилдан буён бизнинг дўстлик гуруҳимиз ўзаро фикр алмашиб, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ишонаманки, Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги дўстлик ришталари замонавий босқичда ривожланиб боради.  


Кўришлар сони: 11399


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими