Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Бернадет МИЛЛ: Сайловда қатнашиш учун барча қатламдаги фуқароларга тенг шароитлар яратилган

Бернадет МИЛЛ: Сайловда қатнашиш учун барча қатламдаги фуқароларга тенг шароитлар яратилган Бернадет МИЛЛ: Сайловда қатнашиш учун барча қатламдаги фуқароларга тенг шароитлар яратилган
Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари жойларда ташкил этилаётган учрашувлар доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрдилар.

Бернадет МИЛЛ,

Уолтхэм-Форест тумани муниципалитет депутати (Буюк Британия):

– Кузатувчи сифатида Қорақалпоғистон Республикасидаги сайлов участкаларида бўлдим. Айниқса, Нукус шаҳридаги сайловга тайёргарлик жараёни эътиборимни тортди. Ўзбекистонда сайловда қатнашиш учун барча қатламдаги фуқароларга тенг ва кенг шароитлар яратилган. Барчаси халқаро талабларга мос келади. Сайлов участкаларидаги икки муҳим жиҳатга тўхталиб ўтмоқчиман: биринчиси, она ва бола хоналарининг ташкил этилганлиги. Иккинчиси эса кўзи ожиз фуқаролар учун брайл алифбосида бюллетенларни тақдим этилганлиги, бундан ташқари ҳар бир участкада икки нафардан тиббиёт ходимининг таъминланганлигини эътиборли жиҳат сифатида юқори баҳолайман. Бундай амалиётни хорижий мамлакатларга ўрнак қилиб кўрсатса бўлади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, аксарият давлатларда фуқаролар ёш боласи борлиги ёки ногиронлиги сабабли сайловда иштирок этиш имкониятига эга бўлмайди. Аммо сизнинг мамлакатда бундай ҳолатга жиддий эътибор қаратилган. Шифокорлар эса ёши катта қарияларга, умуман саломатлигида тасодифан ўзгариш бўлган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатишга шай турибди. Бу жараён табиийки, мени қувонтирди. Масалан, бизнинг мамлакатда бундай имкониятни кўрмайсиз. Бундан икки йил муқаддам Ўзбекистонга ташриф буюрганман. Ўша учрашувда дунёда ягона бўлган ноёб тузилма – маҳалла институти тўғрисида кўпгина маълумотларга эга бўлган эдим. Айнан сайловни ташкилий ишларида ҳам маҳаллаларнинг фаол ўрни борлиги мени бафарқ қолдирмади. Бундай маҳаллалар Буюк Британияда ҳам бўлиши тарафдоримиз. Бугун ҳам “Маҳалла” жамғармасига ташриф буюриб,  бу тизимда амалга оширилган янгиликлар билан яқиндан танишиш ниятидаман. Бундай тузилма жамиятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади. 


Кўришлар сони: 8543


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими