Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Хамза ФАХРИ: Сайловдаги ташкилий ишларни аъло даражада баҳолайман

Хамза ФАХРИ: Сайловдаги ташкилий ишларни аъло даражада баҳолайман Хамза ФАХРИ: Сайловдаги ташкилий ишларни аъло даражада баҳолайман

Мамлакатимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 600 га яқин вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этди. Улар ушбу вақт мобайнида бир неча маротаба Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюриб, парламент ислоҳотлари, қонун ижодкорлиги ва сайлов тизими борасида амалга оширилаётган фаолиятлар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

 Хамза ФАХРИ, Индонезия вакиллик палатаси раисининг ўринбосари:

– Мени Ўзбекистонга биринчи келишим эмас. Шу боис, ушбу мамлакатга ҳар сафар ташриф буюрганимда ривожланиш босқичини кўраман. Айниқса, ҳозирги президентлик сайловларига кўрилган тайёргарлик ўзига хослиги билан ажралиб туради. Мен кузатувчи сифатида бир қатор сайлов участкаларида бўлдим. Хусусан, Самарқанд ва Тошкент шаҳридаги сайлов участларида бўлганимда номзодлар учун тенг шароит яратилгани, энг муҳими одамларнинг ушбу сиёсий жараёнда фаол эканлиги эътиборимни тортди. Ўзбекистондаги сайлов жараёнининг кўпгина жиҳатларини санаб ўтишим мумкин. Масалан, она ва бола хоналари, ногиронлар учун яратилган шароитлар эътиборга молик. Бу каби тажрибани саноқли мамлакатларда учратиш мумкин. Бизнинг мамлакатда сайловлар одамларнинг ўз ҳисобидан ташкил этилади. Ҳукумат бундай ишларга маблағ ажратмайди. Сизда эса ҳамма харажатлар давлат бюджетидан амалга оширилар экан. Шу боис, барча ташкилий ишларни аъло даражада, деб баҳолайман. Ишонаманки, ўзбек халқи ўз келажаги учун муносиб номзодга овоз берди. Парламентдаги мулоқот жараёнида биз сайлов қонунчилигидаги охирги ўзгаришлардан хабардор бўлдик, умуман парламентлараро алоқалар доирасида фикр алмашдик.  Бу йўналишда ҳам икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги  муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.


Кўришлар сони: 9503


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими