Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Ив Поззо ди БОРГО: Биз турли соҳаларда давлатлараро алоқаларни кенгайтириш тарафдоримиз

Айни вақтда жаҳон жамоатчилиги юртимизда кечаётган сиёсий жараёнларни катта қизиқиш билан кузатмоқда. Эртага бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун нуфузли халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан кўп сонли кузатувчилар жойларда бўлиб, учрашувлар ўтказишмоқда.

Сенатор Ив Поззо ди Борго, “Франция-Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси:

- Биринчи навбатда ўзбек халқига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ўзимнинг ҳамдардлигимни билдираман. Мен аввал ҳам Ўзбекистонга икки маротаба келган эдим. Шу боис, мамлакатингиздаги ўзгаришларни ўз кўзим билан кўриб турибман. Албатта, демократик тамойилларни қуриш осон эмас. Лекин ҳали ўттизга ҳам кирмаган ёш давлатнинг дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлаётгани, бу албатта, қувончли. Биз турли соҳаларда давлатлараро алоқаларни кенгайтириш тарафдоримиз.

Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон сайлови тўғрисидаги ҳисоботи билан танишиб чиқдим. Ушбу ҳужжатда мамлакатингизда демократик тамойилларни ривожлантириш борасидаги ишларга юксак баҳо берилган. Албатта, бу фикрларни мен ҳам маъқуллайман.


Кўришлар сони: 9931


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими