Cайт ранги: A A


Халқаро фаолияти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқаро кузатувчилар билан учрашдилар

2 декабрь  куни Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун юртимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари жойларда ташкил этилаётган учрашувлар доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрдилар.

Шу куни, Қуйи палатанинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Р. Камилов, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ё. Умаров ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси А. Умирзоқовлар Германия Бундестаги халқаро ҳамкорлик бўйича етакчи эксперти А. Ян билан музокара олиб бордилар.

Россия Федерациялар Кенгаши раиси ўринбосари И. Умаханов билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси А. Жалилов меҳмонга юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердилар.

Шунингдек, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А. Саидов, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари З. Умаров, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси С. Самойлов, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси М. Дадаходжаевалар Белгия фахрий сенатори Д. Тилманс ва Бельгия парламенти вакиллар палатаси аъзоси В. Юксел билан учрашдилар.

Мулоқотлар давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг бориши, қонунчилик тизимидаги янгиликлар, хусусан Конституциямизга мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимоти билан боғлиқ тузатиш ва ўзгартиришлар киритилгани, натижада давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамияти сезиларли даражада кучайгани ҳамда имкониятлари кенгайгани ҳақида сўз борди.

Учрашувларда меҳмонларга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди. Шунингдек, мамлакатлар олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликка доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.


Кўришлар сони: 19192


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими